Линклар

Қатлиом қурбони бўлган мусулмонлар хоки ерга қўйилди.


Босниянинг Сребреница шаҳрида 12 йил аввал қатлиом қилинган юзлаб мусулмонлар ҳокини қайта дафн этиш маросими бўлиб ўтди.

Маросимда Сребреница қатлиомининг 30 мингга яқин гувоҳи ва қурбонларнинг яқинлари, шунингдек, Гаага халқаро трибунали бош прокурори Карла Дел Понте иштирок этди.

1995 йилда Босния уруши даврида саккиз мингга яқин мусулмон босниялик серблар армияси томонидан ўлдирилган эди. Бу қатлиом Европа тарихидаги энг мудҳиш воқеалардан бири ҳисобланади.
XS
SM
MD
LG