Линклар

Ливия Олий суди фаластинлик шифокор ва болгариялик беш ҳамширага белгиланган ўлим жазосини ўз кучида қолдирди.


Еврокомиссия раҳбари Хосе Мануэл Баррозу Ливия суди қарори юзасидан ташвиш билдириб, мазкур бўҳронга тез фурсатда ечим топилишига умид билдирди. Баррозу ЕИ бу кишиларнинг ҳуқуқ ва эркинликлари таъминланиши учун барча имкониятни ишга солишини таъкидлади.

Тиббиёт ходимлари Ливиянинг Бенгази шифохонасида тўрт юзга яқин болага ОИТВни қасддан юқтирганликда айбланаётган эди. 1999 йилдан бери Ливия қамоқхонасида сақланаётган бу шахслар ўзига қўйилган айбларни инкор этиб келяпти.
XS
SM
MD
LG