Линклар

“Ироқдаги Ал-Қоида”нинг кенг кўламлари ҳужумлари кутиляпти


АҚШ ҳарбийлари Ироқда “Ал-Қоида”га қарши ўтказилган амалиётларга жавобан жангарилардан кенг кўламли ҳужумлар кутаётганини маълум қилди.

АҚШ қўшинлари генерали Кевин Бергнернинг билдиришича, Ироқ бўйлаб май ва июнь ойларида ўтказилган ҳарбий амалиётларда “Ал-Қоида”нинг 26 маҳаллий раҳбари йўқ қилинган.

Мазкур баёнот эълон қилинишидан аввал Ироқ Ички ишлар вазирлиги Суриядан келаётган юк машинасида худкушлар учун портловчи модда солинган 200 та белбоғ ва қурол-яроғ топилганини билдирди.

Ироқ бўйлаб давом этаётган зўравонликларда эса ҳалок бўлаётган фуқаролар сони ортиб бормоқда. Чоршанба куни Бағдод полицияси шаҳар кўчаларидан 30 та жасад топди.
XS
SM
MD
LG