Линклар

Кондолиза Райс АҚШнинг Ироққа оид сиёсати танқидчиларини олдиндан хулоса чиқармасликка чақирди.


АҚШ давлат котибининг бу баёноти Конгресснинг Вакиллар палатаси америкалик ҳарбийларни 2008 йилнинг апрель ойига қадар Ироқдан олиб чиқиш тўғрисидаги қонун лойиҳасини қабул қилгандан сўнг янгради.

К.Райснинг билдиришича, Ироқ ҳукумати талаб қилинаётгандек етарлича ишларни амалга оширгани йўқ. Бироқ Бағдоддаги зўравонликлар кўлами пасайтириши борасида самарали тадбирлар ўтказилган.

К.Райс депутатлар АҚШнинг Ироқда нимага эришганини баҳолаши учун ҳукуматнинг сентябрь ойидаги Ироққа оид ҳисоботини кутиши шартлигини таъкидлади.
XS
SM
MD
LG