Линклар

Туркманистон президенти Қурбонқули Бердимуҳаммедов 17-18 июль кунлари Хитойга сафар қилади.


Туркманистон ахборот агентликлари хабарига кўра, бу ташрифдан мақсад икки давлат ўртасидаги иқтисодий ҳамкорликни ривожлантириш, жумладан, туркман газини Хитойга етказиб бериш масаласини муҳокама этишдан иборат.

Айни пайтда Хитой миллий нефть компанияси Туркманистондаги газ захираларини ўзлаштириш тўғрисидаги шартномани имзолагани хабар қилинмоқда. Бироқ Туркманистон томони ҳали бу маълумотни тасдиқлагани йўқ.
XS
SM
MD
LG