Линклар

logo-print

Эрондаги касаба уюшмаси етакчиси Мансур Ўсан ўғли пойтахт қамоқхонасига жойлаштирилди.


Унинг рафиқаси бу ҳақда “Озодлик” радиосига маълум қилар экан, қамоқхона раҳбарияти Мансур Ўсан ўғлига ўз яқинлари билан кўришишга ёки телефон орқали суҳбатлашишга ҳам рухсат бермаганини билдирди.

Илгари ҳам Ўсан ўғли ўз меҳнат шароитини яхшилашни талаб қилган автобус ҳайдовчиларининг акцияларини ташкил этгани учун бир неча марта ҳибсга олинган эди.
XS
SM
MD
LG