Линклар

Покистон бўйлаб норозилик намойишлари бўлиб ўтди.


Намойишларга ҳукумат кучларининг Қизил масжидни ишғол этгани сабаб бўлди. Мамлакатнинг йирик шаҳри Карачидаги намойиш чоғида мамлакат президенти Парвез Мушарраф ва Қизил масжидда ўтказилган амалиётларга қарши шиорлар янгради. Худди шундай намойишлар Исломобод, Лаҳор ва Пешовар шаҳарларида ҳам ўтказилди. Шу сабабли айни пайтда шаҳарларга қўшимча хавфсизлик кучлари сафарбар қилинган.

Покистон президенти Парвез Мушарраф эса ҳукумат кучларининг Қизил масжиддаги ҳаракатларини оқлашини маълум қилди.

Исломободдаги Қизил масжидга беркинган радикал руҳдаги мусулмонларга қарши ўтказилган амалиётда 73 жангари ва ҳукумат кучларининг тўққиз аскари ҳалок бўлди. Бу воқеалардан сўнг “Ал-Қоида” ҳаракатининг иккинчи раҳбари Айман аз-Завоҳирий барча мусулмонларни Парвез Мушарраф ҳукуматига қарши кўтарилишга чақирди.
XS
SM
MD
LG