Линклар

Ироқда яна бир журналист жангарилар қурбони бўлди.


Хабарларга кўра, “The New York Times” нашрининг ироқлик ходими Холид Ҳасан Бағдод шимолида номаълум шахслар томонидан ўлдириб кетилган.

Мазкур воқеадан бир кун аввал Бағдодда “Рейтер” ахборот агентлиги ходими ва унинг ҳайдовчиси ҳалок бўлганди. АҚШ қўшинлари қўмондонлиги бу воқеа юзасидан тергов ишлари бошлаб юборилганини маълум қилди.

Халқаро ташкилотлар маълумотига кўра, 2003 йилда уруш ҳаракатлари бошлангандан буён Ироқда 149 журналист ва матбуот соҳасига алоқаси бор шахслар ҳалок бўлган.
XS
SM
MD
LG