Линклар

logo-print

Эрон халқаро назоратчиларни ядровий иншоотларига қўйишга рози бўлди.


Атом энергияси халқаро агентлиги Эрон ҳукумати халқаро назоратчиларни мамлакатдаги ядровий иншоотларга киритмаслик тўғрисидаги қарорини бекор қилганини билдирди.

Агентликнинг маълум қилишича, расмий Теҳрон халқаро кузатувчиларнинг жорий ойда Арак реакторини текширишига рухсат берган. Шунингдек, Эрон ядровий дастур бўйича ўтказилган тадқиқотлари ҳақидаги маълумотни ошкор қилишга тайёр экани айтилмоқда.

Халқаро агентлик хабарига кўра, агентлик раҳбари ўринбосари Олли Хейнонен ва Теҳрон расмийлари учрашувидан сўнг бу борадаги келишув имзоланган.
XS
SM
MD
LG