Линклар

АҚШ Россиядан Косово масаласида ён босишни сўрамоқда


АҚШ Россияни халқаро кузатув остида Косовога мустақиллик беришни назарда тутган БМТ резолюцияси лойиҳасига қарши чиқмасликка чақирди.

АҚШнинг БМТдаги элчиси Залмай Халилзод Россия БМТ Хавфсизлик кенгаши резолюциясига қарши бўлишига қарамай, Сербиянинг бу айирмачи вилояти мустақиллик сари ҳаракатини давом эттиришини айтди.

Косово келажаги бўйича АҚШ ва Европа ишлаб чиққан сўнгги резолюция лойиҳаси 13 июль куни Хавфсизлик кенгашининг барча 15 аъзосига тарқатилган. Мазкур хужжат 16 июль куни овозга қўйилиши режаланган.
XS
SM
MD
LG