Линклар

Туркия Америка қуролларининг курд жангарилари қўлига тушиб қолишига тушунтириш сўрамоқда.


Туркия ташқи ишлар вазири Абдулла Гул Анқара Америкада ишлаб чиқарилган қуроллар Шимолий Ироқдаги курд жангарилари қўлига қандай қилиб тушиб қолгани ҳақида тушунтириш беришни сўраб АҚШга расман мурожаат қилганини билдирди.

Курдистон ишчилар партиясининг июнь ойида таслим бўлган жангариси АҚШ ҳарбий машиналари Ироқдаги курд жангариларига қуроллар етказиб бераётганини кўрганини айтганидан кейин Туркия бу маълумот юзасидан текширув бошлаган. Туркия курд жангариларини йўқ қилиш учун Ироқнинг шимолий ҳудудларига бостириб киришга таҳдид қилган.
XS
SM
MD
LG