Линклар

logo-print

БМТ мутахассислари Йонбендаги ядровий реактор тўхтатилишини кузатиш учун Шимолий Кореяга келди.


Атом энергияси халқаро агентлигининг 10 кишидан иборат гуруҳи ҳеч қаерда тўхтамай, пойтахт Пхеньяндан 100 километр шимолда жойлашган атом станциясига йўл олиши айтилмоқда.

Шимолий Корея иқтисодий ёрдам эвазига ўзининг ядровий реакторини тўхтатишга рози бўлган эди. 14 июль куни дастлабки нефть танкери Шимолий Кореяга етиб келди. АҚШнинг Шимолий Корея ядровий дастури бўйича бош музокарачиси Кристофер Ҳилл Йонбендаги плутоний ишлаб чиқарувчи реактор бир неча кун ичида тўхтатилишини маълум қилди.
XS
SM
MD
LG