Линклар

logo-print

Покистон шимоли-ғарбида яна катта террорчилик амалиёти содир этилди.


Худкуш Дара Исмоил Хон шаҳридаги полиция участкаси олдида ўзини портлатди. Сўнгги икки кун давомида учинчиси бўлган бу ҳужум оқибатида камида 14 одам ўлдирилди, 30га яқини жароҳатланди.

Бундан бироз муқаддам иккита худкуш ҳарбий автокарвон йўлида бомба портлатиши оқибатида 17 аскар ўлдирилган, 40 нафари жароҳатланган эди. Шанба куни эса худди шундай ҳужум оқибатида 24 аскар ўлдирилган.

Шимолий Вазиристон толибларни фаол қувватлайдиган экстремистлар маскани ҳисобланади. Якшанба куни бу ердаги экстремистик гуруҳлар ҳукумат билан сулҳ тўғрисида тузилган битимни узишини маълум қилди.
XS
SM
MD
LG