Линклар

logo-print

Россия қабул қилган қарордан таассуф билдирилмоқда


НАТО, АҚШ ва Европанинг бир неча давлати Россиянинг Европада оддий қуролли кучлар тўғрисидаги шартномадан чиқиш қароридан чуқур таассуф билдирди.

Россия ташқи ишлар вазири ўринбосари Сергей Кисляк бу қарор Россия хавфсизлигини таъминлашга қаратилганини таъкидлади.

Европада оддий қуролли кучлар тўғрисидаги ҳужжат 1990 йилда НАТО ва Варшава шартномасига аъзо давлатлар ўртасида тузилган эди. 1999 йилда унга ўзгартишлар киритилган, аммо НАТО аъзолари Россия, шартномада кўзда тутилганидек, Молдова ва Грузиядан ўз қўшинларини олиб чиқмагани сабабли уни ратификация қилмаган эди.
XS
SM
MD
LG