Линклар

Афғонистон президенти Ҳомид Карзай террорчи ўсмирни авф этди.


14 ёшли ўсмир шу йилнинг июнь ойида Хўст вилояти ҳокими жонига қасд қилишга уринган эди. Покистондан келган бу ўсмир белида худкуш белбоғи боғланган ҳолда қўлга олинганди.

“Бу ерда на болакай ва на унинг ота-онасини айблаб бўлади. Отаси уни ўқиш учун мадрасага жўнатган. Бироқ динимиз душманлари бу боланинг тўғри йўлни тарк қилишини истади. Мен шунинг учун бу болани кечираман ва унга дунё яхшиликларини тилайман”, - деди Ҳомид Карзай.
XS
SM
MD
LG