Линклар

logo-print

Россия Шимолий Кореянинг Йонбендаги ядровий реакторни тўхтатганини ижобий баҳолади.


Россия Ташқи ишлар вазирлиги расмийси бу қадам Корея ярим оролида барқарорлик ўрнатишга самарали таъсир этишини таъкидлади.

Айни пайтда БМТ инспекторлари реактор тўхтатилганига амин бўлиш учун Йонбенга келган.

АҚШнинг Шимолий Корея ядровий дастури бўйича музокаралардаги расмий вакили Кристофер Ҳилл реактор тўхтатилишини изоҳлар экан: “Бу эндигина ташланган биринчи қадам. Агар унинг ортидан бошқа қадамлар ҳам ташланса, шаксиз, мамлакат раҳбарларининг бугунги қарори келажакда катта аҳамиятга эга бўлади”, - деди Кристофер Ҳилл.
XS
SM
MD
LG