Линклар

Шошилинч хабар
26 апрел 2024, Тошкент вақти: 04:05

Президентнинг қарори банкларга нима беради?


Иқтисодий таҳлилчилар Ўзбекистон президентининг банк соҳасига оид 2007 йил 12 июлдаги янги қарорини ҳукуматнинг мамлакатдаги иқтисодий вазият юмшаганини кўрсатишга қаратилган қадам, дея баҳоламоқда.

“Банкларнинг капиталлашувини янада ошириш ва иқтисодиëтни модернизациялашдаги инвестиция жараëнларида уларнинг иштирокини фаоллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги бу қарорда тижорат банкларининг ўз капитали ҳисобидан янги замонавий ишлаб чиқаришларни ташкил қилиш ҳамда мавжуд корxоналарни модернизациялаш, теxник ва теxнологик жиҳатдан қайта жиҳозлашга қаратилган инвестиция жараëнларида кенг иштирок этиши, шу асосда рақобатбардош, экспортга йўналтирилган маҳсулот ишлаб чиқаришни кенгайтириш ва аҳоли бандлигини оширишни таъминлаш кўзда тутилган.

Ўзбекистондаги банклардан бирининг ходими янги қарор банкларнинг ички ресурсларидан фойдаланишни кенгайтириш мақсадида қабул қилинганини таъкидлади.

“Ўзбекистон президентининг ëш оилаларни қўллаб-қувватлаш, уларга микрокредитлар бериш ва шунга ўхшаган лойиҳаларни амалга ошириш учун банкларнинг ресурслари етмай қолган, шекилли, шу янги қарор эълон қилинди. 30 ëшгача бўлган оилалар келиб, истеъмол товарлари учун истаган банкдан кредит олиши мумкин. Бундан ташқари, хорижий сармоялар учун ҳам қулай шароитлар яратилмоқда”, - деди банк ходими.

Қарорда Молия вазирлиги томонидан 2006 йил якунлари бўйича давлат бюджети ҳисобига ўтказилиши лозим бўлган Марказий банк фойдасининг бир қисмини “Микрокредитбанк”, “Паxтабанк”, “Ипотекабанк”нинг низом жамғармасини кўпайтириш ва инвестициялаш ресурс базасини кенгайтиришга йўналтириш тўғрисидаги Марказий банк ва Молия вазирлиги таклифи маъқулланиши айтилган.

Тижорат банкларига 2012 йилнинг 1 январигача даромад солиғи бўйича солиққа тортиладиган базани тасдиқланган мақсадли дастурларга мувофиқ иқтисодиëтнинг устивор тармоқларида ишлаб чиқаришни модернизациялаш, теxник ва теxнологик жиҳатдан қайта жиҳозлаш бўйича инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш учун уч йилдан ортиқ муддатга берилган кредитлардан олинган даромадлар суммасига тенг миқдорда камайтириш ҳуқуқи берилиши кўрсатиб ўтилган.

“Ипотекабанк”нинг ипотека бўлими ходими Адҳам Ҳожиматов мазкур қарордан келиб чиққан ҳолда Молия вазирлиги маблағларни ажратиш механизмини ишлаб чиқаëтганини маълум қилди.

“Ҳозир ëш оилалар томонидан ипотекага талаб катта. Ҳали марказлашган молия манбаи йўқ. Шунинг учун банк ўз маблағларидан беряпти. Яъни банклар кредитга берадиган маблағ ўртасида узилиш бўлмаслиги учун шундай қарор қабул қилинди. Айни мувозанатни ушлаш мақсадида марказлашган молиялаш жараëни кетмоқда”, - деди Адҳам Ҳожиматов.
XS
SM
MD
LG