Линклар

Беларусда Польша жосуслари қўлга олинди

  • Озодлик

Беларус Давлат хавфсизлик қўмитаси Польша фойдасига жосуслик қилишда айбланган беш кишини ҳибсга олди. Уларнинг тўрт нафари Беларус, бири эса Россия фуқаросидир.

Расмий Минскнинг билдиришича, жосуслар Беларус ва Россиянинг ҳаво ҳужумидан мудофаа бирлашган тизими ҳақида маълумот тўплаш билан шуғулланган.

“Қўлга олинганлар жосуслик билан шуғуллангани тўлалигича исботланди. Контрразведка бўлими ходимларининг самарали ҳаракатлари туфайли биз ўз вақтида Беларус ва Россия хавфсизлигига зарар етказилиши олдини олишга муваффақ бўлдик”, - деди Беларус ДХҚ раиси ўринбосари Виктор Вягера.

Жосусликда гумон қилинаëтганлардан бири, Беларус армиясининг собиқ офицери Владимир Рускин терговда Польша разведка хизмати томонидан ëлланганини тан олган.

Маълум бўлишича, жосусликда айбланиб қўлга олинган Россия фуқароси Россия Федерал хавфсизлик хизмати ихтиëрига топширилган.

Беларус қонунчилигига кўра, жосусликда айбланган шахс 15 йилгача бўлган муддатга озодликдан маҳрум қилиниши мумкин.

Польша ҳукумати Беларус президенти Александр Лукашенко режимининг доимий танқидчиси ҳисобланади.
XS
SM
MD
LG