Линклар

logo-print

БМТ Хавфсизлик кенгаши Косово масаласини муҳокама этмоқда.


Ғарб давлатлари томонидан қўллаб-қувватланган резолюция лойиҳасида Косово мустақиллиги масаласида 120 кун мобайнида музокараларни бошлаш таклифи илгари сурилган. Шунингдек, ҳужжатда халқаро ҳамжамият назорати остида Косовога мустақиллик мақоми бериш назарда тутилган.

АҚШнинг БМТдаги элчиси Залмай Халилзоднинг айтишича, резолюция қабул қилиниши учун овозлар етарли, бироқ Россия вето қўйиш ҳуқуқидан фойдаланиши мумкин.

Россия Косово масаласида жараёнда иштирок этаётган барча томонлар хоҳиш-истаги инобатга олинишини талаб қилиб келмоқда.
XS
SM
MD
LG