Линклар

Шимолий Кореянинг Йонбендаги ягона ядровий реактори тўхтатилди.


Хабарларга кўра, Атом энергияси халқаро агентлиги кузатувчилари реактор тўхтатилганини расман тасдиқлаган.

Агентлик раҳбари Муҳаммад ал-Барадей ядровий реактор тўхтатилишини олқишлаб, уни “тўғри йўл сари босилган қадам”, дея баҳолади.

“Йонбендаги реактор фаолияти тўхтатилганини тасдиқладик. Айни пайтда ходимларимиз бошқа иншоотлар фаолиятини ҳам ўрганмоқда. Эрта ёки индин Йонбендаги реакторга таалуқли барча бешта иншоот ёпилгани тўғрисида хабар қиламиз, деган умиддаман”, - деди Муҳаммад ал-Барадей.


Халқаро ҳамжамият Пхеньяннинг ядровий дастурини тўхтатиши эвазига унга иқтисодий ёрдам ваъда қилган. Душанба куни Жанубий Корея ўз қўшнисига ёнилғи маҳсулотлари юкланган иккинчи кемани юборди.
XS
SM
MD
LG