Линклар

logo-print

Буюк Британия россиялик тўрт дипломатни мамлакатдан чиқариб юборишини эълон қилди.


Шунингдек, Британия ҳукумати Россия билан виза масаласида ўтказилаётган музокараларни тўхтатишини маълум қилди. Расмий Лондоннинг бу ҳаракатлари Россия Александр Литвиненко қотиллигида гумон қилинган шахсни экстрадиция қилмаганига жавоб тариқасида амалга оширилмоқда.

Россия ҳукумати эса Буюк Британия ҳаракатларига муносиб чоралар кўрилишини билдирди.

Россия хавфсизлик хизматининг собиқ ходими, Буюк Британиядан бошпана топган А.Литвиненко ўтган йил ноябрда радиоактив моддадан заҳарланиб Лондонда вафот этган эди. Британия ҳукумати унинг ўлимида россиялик тадбиркор Андрей Луговойни айбламоқда. Аммо Россия ўз фуқароларини бошқа давлатга бермаслигини маълум қилган.
XS
SM
MD
LG