Линклар

Қуддусда Исроил бош вазири Эҳуд Олмерт ва Фаластин президенти Маҳмуд Аббос учрашуви бўлиб ўтди.


Учрашув чоғида Э.Олмерт Исроил қамоқхоналаридан фаластинлик 250 маҳбус озод этилишини маълум қилди. Маҳбуслар жума куни озод қилинади. Уларнинг 85 фоизи М.Аббос етакчилигидаги “Фатҳ” ҳаракати аъзолари экани айтилмоқда.

“Ҳамас” жангарилари Ғазо минтақаси назоратини ўз қўлига олгандан сўнг М.Аббос ҳукуматни тарқатиб юбориб, Иордан дарёсининг ғарбий соҳилида янги ҳукумат ташкил этган эди. Исроил ҳам М.Аббоснинг янги ҳукуматини қўллаб-қувватлашини билдирмоқда.
XS
SM
MD
LG