Линклар

Шошилинч хабар
29 март 2024, Тошкент вақти: 13:52

Бердимуҳаммедов Хитойга газ сотади


Пекинга давлат ташрифи билан келган Туркманистон президенти Қурбонқули Бердимуҳаммедовнинг Хитой раҳбарлари билан музокараларида туркман газини Хитойга етказиш масаласи асосий мавзу бўлади.

Ўтган ҳафтада ҳукумат мажлиси давомида Қ.Бердимуҳаммедов Хитойга сафари нафақат Туркманистон-Хитой алоқаларидаги янги саҳифа, балки Туркманистон ташқи сиëсатининг дебочаси бўлишини айтганди.

Туркман газини Хитойга элтувчи қувур қуриш масаласи Туркманистоннинг марҳум президенти Сапармурод Ниёзов томонидан илк бор кўтарилган эди. 2006 йил апрелда Пекинга сафар қилган Туркманбоши Хитой раҳбари Ху Цзинтао билан янги қувур борасида келишув имзолаганди.

Ўшанда Туркманбоши мазкур лойиҳа 2009 йилда ишга туширилиши ва Хитойга йилига 30 миллиард куб метр газ экспорт қилинишини билдирганди.

Янги президент Қ.Бердимуҳаммедов Туркманбошининг бу борадаги ишларини изчил давом эттирмоқда. Унинг Пекинга ташрифи чоғида Хитой миллий нефть компанияси Туркманистондаги газ захираларини ўзлаштириш тўғрисида шартнома имзолаши кутилаётир.

Сўнгги йилларда Хитой Қозоғистон ва Ўзбекистон билан ҳам газ экспорти бўйича музокаралар ўтказаётган эди. Туркманистон-Хитой газ қувури эса айнан Ўзбекистон ва Қозоғистон ҳудудидан ўтиши айтилмоқда.

Айни пайтда Туркманистон ўз газининг 70 фоизини Россияга сотади. Эрон ҳам туркман газининг йирик импортчисидир.
XS
SM
MD
LG