Линклар

Шошилинч хабар
29 март 2024, Тошкент вақти: 04:14

Наманганлик аёлни отиб ўлдирган қозоқ аскари устидан суд бошланди


Сариоғоч тумани судида жорий йилнинг апрель ойида ўзбек-қозоқ чегарасида наманганлик мардикор аёлни маст ҳолатда отиб ўлдирган қозоғистонлик аскар Жандос Байменов устидан суд жараёни бошланди.

Жанубий Қозоғистон ҳарбий прокуратураси вакили Ғалимжон Маханов тергов чоғида кичик сержант Ж.Байменов ўз айбига тўла иқрор бўлганини билдирди.

“Қустанайлик 20 ёшли аскар Ж.Байменов тунги навбатчилик вақтида икки шиша ароқни бир ўзи ичган. Аскарнинг мастлигини кўрган хизматдошлари унга танбеҳ берган. Бунга жавобан маст аскар ҳарбий қисмдаги ўз сафдошларига қарата ўқ уза бошлаган. Аскарлар яширинишга муваффақ бўлган. Ҳарбий қисм яқинида яшовчи наманганлик эркак ҳам икки боласини ўқдан ҳимоя қилишга улгурган. Болалар чегарадан Ўзбекистон томонга қочиб ўтиб яширинган. Бироқ ўқлардан бири болаларига нонушта тайёрлаётган наманганлик Саида Ҳасановага теккан. Аёл бошига теккан ўқдан ўша заҳоти ҳалок бўлган”, - деди Ғ.Маханов.

Икки фарзанднинг онаси, 35 ёшли С.Ҳасанова оиласи билан Ўзбекистоннинг Наманган вилоятидан Жанубий Қозоғистонга тирикчилик мақсадида қилган. Бу оила ўзбек-қозоқ чегарасида жойлашган “Қопқоқ” чегара қисми яқинидаги уйлардан бирида ижарада яшаб, қозоқ фермери қўлида мардикорлик қилган.
XS
SM
MD
LG