Линклар

logo-print

Эрон ва АҚШ музокараларнинг иккинчи босқичини бошлайди


Ироқ ташқи ишлар вазири Ҳушёр Зебарий Эрон ва АҚШ расмийлари ўртасида Ироқда хавфсизлик масаласига бағишланган музокараларнинг иккинчи босқичи бошланишини маълум қилди.

АҚШ Давлат департаменти расмий Вашингтон музокараларнинг кейинги босқичига тайёр эканини билдирди.

Бироз аввал Эрон ташқи ишлар вазири Манучеҳр Муттақий биринчи бўлиб Вашингтон сўраса, музокаралар яқин келажакда ўтказилишини таъкидлаган эди.

Жорий йилнинг май ойида АҚШ ва Эрон расмийлари узоқ йиллик танаффусдан сўнг Ироқда илк бор музокаралар ўтказган эди.
XS
SM
MD
LG