Линклар

БМТ бош котиби АҚШ ва жаҳон ҳамжамияти Ироқ халқини ўз ҳолига ташлаб қўймаслигини билдирди.


Пан Ги Мун АҚШ қўшинларини Ироқдан тез фурсатда олиб чиқиш мамлакатдаги бўҳронни яна чуқурлаштириши мумкинлиги тўғрисида огоҳлантирди.

“Ироқ халқи хавфсизлиги учун эҳтиёт чоралари кўрилиши керак. Халқаро ҳамжамият уларни ёлғизлатиб қўймади ва бундай қилиши ҳам керак эмас. Тез қабул қилинган ҳар бир қарор ёки қўшинларнинг чиқарилиши Ироқдаги вазиятнинг янада ёмонлашувига олиб келади”, - деди Пан Ги Мун.

БМТ бош котибининг Оқ уйда АҚШ президенти Жорж Буш билан учрашиши кутилмоқда.
XS
SM
MD
LG