Линклар

Россия Буюк Британияга муносиб жавоб беради.


Россия ташқи ишлар вазири ўринбосари Александр Грушко расмий Москва Буюк Британиянинг россиялик тўрт дипломатни мамлакатдан чиқариб юбориш тўғрисидаги қарорига муносиб жавоб қайтарилишини маълум қилди.

“Жавобимиз уларнинг ҳаракатига мос ва аниқ йўналтирилган бўлади. Яқин келажакда бу ҳақда Лондон расмийларини хабардор қиламиз. Бироқ мазкур жараён давомида биз оддий фуқаролар, сайёҳлар, алмашув дастурлари иштирокчилари ва тадбиркорлар манфаатларини инобатга олган ҳолда йўл тутамиз. Биз улар Лондоннинг сиёсий ҳаракатларидан жабр кўришини истамаймиз”, - деди Александр Грушко.

Россия Кремль танқидчиси бўлмиш Александр Литвиненко ўлимида гумон қилинган тадбиркор Андрей Луговойни Буюк Британияга экстрадиция қилмаслигини билдиргандан сўнг расмий Лондон россиялик дипломатларни мамлакатдан чиқариб юборишини маълум қилганди.
XS
SM
MD
LG