Линклар

Украинада фосфор ортилган поезд ҳалокати натижасида 70га яқин одам, жумладан, 19 бола заҳарланди.


Поезд 16 июль куни Львов шаҳри яқинида ҳалокатга учраган эди. Бир нечта вагонда ёнғин чиқиб, заҳарли тутун булути яқин қишлоқларга тарқалганди.

Украинанинг Табиатни муҳофаза қилиш қўмитасининг билдиришича, ҳалокат ҳудудида фосфор моддасининг ҳаводаги миқдори меъёрдагидан 23 баробар ортиб кетган.

Бироқ Украина бош вазири ўринбосари Александр Кузмук вазият назорат остидалигини айтиб, маҳаллий аҳоли бемалол қудуқлардан сув ичиши, дарёларда чўмилиши, пишган ҳосилни йиғиб олиши мумкинлигини маълум қилди.
XS
SM
MD
LG