Линклар

logo-print

Ироқда жангарилар амалга оширилган навбатдаги ҳужумда америкалик уч аскар ҳалок бўлди.


Хабарларга кўра, икки аскар сешанба куни Бағдод ғарбида йўл четига ўрнатилган бомба портлаши натижасида, яна бир аскар эса пойтахтдаги бошқа портлашда қурбон бўлган.

Мамлакат бўйлаб давом этаётган зўравонликларда чоршанба куни камида саккиз фуқаро, жумладан, вояга етмаган битта бола ҳалок бўлгани ҳам хабар қилинмоқда.

АҚШнинг Ироқдаги қўшинлари қўмондонлиги эса “Ал-Қоида” ҳаракатининг маҳаллий раҳбарларидан бири ҳибсга олинганини маълум қилди.

АҚШ генерали Кевин Бергнернинг билдиришича, Холид ал-Машҳадоний 4 июль куни Ироқнинг Мосул шаҳрида ҳибсга олинган.

Айни пайтда АҚШ Сенати демократларнинг Ироқдаги қўшинларнинг асосий қисмини 2008 йилнинг апрель ойигача олиб чиқиш тўғрисидаги режасини тун бўйи муҳокама этди. Мазкур режа етарлича овоз ололмаслиги мумкин. Бироқ демократлар вакили Гарри Рейд республикачилар “президентни ёки қўшинларни ҳимоя қилишни танлаши лозим”лигини таъкидлади.
XS
SM
MD
LG