Линклар

Хитойда КХДР ядровий дастури бўйича олти томонлама музокараларнинг навбатдаги босқичи бошланди.


Унда Хитой, Япония, Россия, АҚШ, Шимолий ва Жанубий Корея вакиллари иштирок этмоқда. Икки кунлик музокараларда Шимолий Кореянинг ўз ядровий дастурини тўхтатиш борасида қилаётган ишлари муҳокама этилади.

Атом энергияси халқаро агентлиги раҳбари Муҳаммад ал-Барадей эса Пхеньян расмийлари Йонбендаги реакторга тааллуқли барча тўрт иншоот ёпганини эълон қилди.

Шимолий Корея ҳукумати иқтисодий кўмак эвазига ўзининг ядровий дастуридан воз кечишга, жумладан, Йонбендаги ядровий реакторни тўхтатишга розилик берган эди.
XS
SM
MD
LG