Линклар

logo-print

Болгария Ливиядан ўз фуқаролари қайтарилишини сўрамоқчи


Ливия Олий суди фаластинлик шифокор ва болгариялик беш ҳамширага белгиланган ўлим жазосини умрбод қамоқ жазосига алмаштиргандан сўнг Болгария ҳукумати уларнинг Ливиядан экстрадициясини талаб қилишини билдирди.

Болгария ташқи ишлар вазири Ивайло Калфин миллий телевидение орқали чиқишида прокуратура талабномаси Ливия ҳукуматига юборилишини маълум қилди.

АҚШ ва ЕИ ҳам расмий Триполидан тиббиёт ходимларини юртига қайтаришни талаб қилиб келмоқда.

Бу тиббиёт ходимлари 400га яқин болага қасддан ОИТВ юқтирганликда айбланган эди. ОИТВ юққан болаларнинг яқинлари бир миллион доллардан товон пули олишга рози бўлгандан сўнг Ливия суди тиббиёт ходимларига тайинланган ўлим жазосини бекор қилди.
XS
SM
MD
LG