Линклар

Гулбиддин Ҳикматёр ҳукуматга қарши курашни тўхтатгани йўқ.


Афғонистондаги нуфузли дала қўмондони Гулбиддин Ҳикматёрнинг вакили “Озодлик” мухбири билан суҳбатда ҳукумат кучларига қарши ўт очиш тўхтатилгани ҳақидаги хабарни рад этди.

Бундан аввалроқ Ҳикматёр ва унинг жангарилари ҳукумат кучларига қарши ўт очишни тўхтатишини эълон қилгани хабар қилинган эди.

Гулбиддин Ҳикматёр 1990 йилларда Афғонистон бош вазири лавозимида фаолият юритган. Унинг “Ҳизби исломий” гуруҳи совет оккупациясига қарши курашган.

15 июль куни Афғонистон Мудофаа вазирлиги “Ҳизби исломий” гуруҳининг 30га яқин жангариси қуролларини топшириб, ҳукумат билан ҳамкорлик қилишга розилик берганини маълум қилган эди.
XS
SM
MD
LG