Линклар

logo-print

Бағдод шарқида йўл четига ўрнатилган бомба портлашидан америкалик тўрт аскар ва ироқлик таржимон ҳалок бўлди.


АҚШ қўмондонлигининг билдиришича, портлаш аскарлар ҳарбий амалиёт ўтказаётган пайтда рўй берган. Шунингдек, Бағдодда рўй берган отишмада америкалик бир аскар нобуд бўлган.

АҚШ қўшинлари Ироққа бостириб кирган 2003 йил мартдан буён бу мамлакатда америкалик 3600 ҳарбий қурбон бўлди. Жорий ойнинг ўзида Ироқда америкалик 47 ҳарбий ҳалок бўлди.

Шунингдек, америкалик икки аскарга июль ойида Ироқ фуқаросини атайин ўлдирганлик айби қўйилгани ҳам хабар қилинмоқда. АҚШ қўмондонлиги аскарларга айблов хизматдошлари тақдим этган маълумотлар асосида эълон қилинганини билдирди.
XS
SM
MD
LG