Линклар

Конституциявий ислоҳотлар ўтказилмагунча, Қирғизистон демократик давлатлар сафидан жой ололмайди.


Марказий Осиё ва Жанубий Кавказ аҳолиси яшаш шароитини яхшилашга бағишлаб Бишкекда иш бошлаган икки кунлик анжуманнинг очилиш маросимида чиқиш қилган Қирғизистон бош вазири Олмос Отамбоев шундай баёнот берди.

Унинг таъкидича, конституциявий ислоҳотлар нафақат аҳоли яшаш шароитини яхшилайди, балки мамлакатдаги коррупция каби иллатларга қарши курашга ёрдам беради.

Бишкек анжуманида қашшоқликка қарши кураш, гендер тенгликни тарғиб қилиш, оналар соғлиғини мустаҳкамлаш ва болалар ўлимини камайтириш каби долзарб масалаларнинг муҳокама этилиши кутилмоқда.
XS
SM
MD
LG