Линклар

Россия британиялик тўрт дипломатни мамлакатдан чиқариб юборишга қарор қилди.


“Элчи жанобларига расмий нота тақдим этилди. Унда Буюк Британиянинг Москвадаги элчихонаси тўрт ходими “персона нон грата”, деб эълон қилингани баён этилган. Улар 10 кун ичида Россия ҳудудини тарк этиши даркор”, - деди Россия Ташқи ишлар вазирлиги расмий вакили Михаил Каминин.

Шунингдек, Россия британиялик расмийларга виза бермаслиги ва бу мамлакат билан биргаликда терроризмга қарши кураш борасидаги ҳамкорликни тўхтатишини маълум қилди.

Бу Лондоннинг россиялик тўрт дипломатни Буюк Британиядан чиқариб юбориш тўғрисидаги қарорига Москванинг жавобидир.

Россия Кремль танқидчиси бўлмиш Александр Литвиненко ўлимида гумон қилинган тадбиркор Андрей Луговойни Буюк Британияга экстрадиция қилмаслигини билдиргандан сўнг расмий Лондон россиялик дипломатларни мамлакатдан чиқариб юборишини маълум қилганди.
XS
SM
MD
LG