Линклар

Ироқда британиялик уч ва америкалик икки ҳарбий ҳалок бўлди.


Бағдод шимолида ҳам қуролланган номаълум шахслар икки кишини ўлдириб кетди. Бағдодда рўй берган портлашда эса полиция ходими жароҳатланди.

Шунингдек, Грузия ҳукумати Ироққа қўшимча ҳарбий контингент юборишини маълум қилди.

Грузия мудофаа вазири ўринбосарининг билдиришича, грузин ҳарбийлари Ироқнинг Васит минтақасида хизмат қилади. Улар Эронга яқин ҳудудларда чегарадан ноқонуний ўтишга ва қурол-яроғ контрабандасига қарши курашга сафарбар этилади.

Хабарларга кўра, грузиялик ҳарбийлар дастлаб Қувайтда тайёргарликдан ўтиб, сўнгра Ироққа юборилади. Шу пайтгача Ироқда грузиялик 850 ҳарбий хизмат ўтамоқда.
XS
SM
MD
LG