Линклар

Покистон Олий суди Ифтихор Муҳаммад Чаудрини Олий суд раиси лавозимига қайта тиклади.


Бу билан Олий суд Покистон президенти Парвез Мушаррафнинг Чаудрини Олий суд раиси лавозимидан бўшатиш ҳақидаги қарорини ноқонуний, деб топди. Март ойида Муҳаммад Чаудрининг ўз лавозимидан бўшатилиши мамлакатда норозилик намойишларга сабаб бўлган эди.

Покистон бош вазири Шавкат Азиз Олий суднинг Чаудрини ўз лавозимига қайтариш тўғрисидаги қарорига кўнишини маълум қилди.
XS
SM
MD
LG