Линклар

Хитойда табиий офатлардан сўнгги ҳафтада камида 160 киши ҳалок бўлди.


Хитой давлат оммавий ахборот воситалари хабарига кўра, сув тошқини ва ер кўчкилари натижасида ўлганларнинг аксари мамлакат жанубий ғарбидаги тоғли Юнан вилояти аҳолисидир.

Расмийларнинг билдиришича, сув тошқинлари оқибатида 4 минг уй вайрон бўлиб, жами 396 минг киши зарар кўрган.

Жорий ёз фасли давомида Хитойда турли табиий офатлардан 700 киши ҳалок бўлди. Ҳатто мамлакатда чақмоқ уришидан 282 киши ўлди.
XS
SM
MD
LG