Линклар

Косово раҳбарияти ўлкага Сербиядан мустақиллик берилиши муддати аниқлаштирилишини талаб қилди.


Косово бош вазири Агим Чеку ўлка президенти Фатмир Сейдиу билан бирга Вашингтонга сафар қилиши олдидан шу ҳақда баёнот берди.

Ўлка президентининг айтишича, БМТ Хавфсизлик кенгашининг Косовога мустақиллик беришни назарда тутган резолюцияси муҳокамаси қолдирилганига қарамай, минтақа ўзининг Сербиядан мустақиллиги учун курашда давом этади.

Мазкур резолюцияни қабул қилиш Россиянинг қаршилиги туфайли тўхтатилганди. Айни пайтда Кремль Косовонинг мақоми борасидаги музокаралар аниқ муддат билан чекланишига ҳам қарши чиқмоқда.
XS
SM
MD
LG