Линклар

Покистоннинг қувғиндаги собиқ бош вазири Беназир Бхутто сентябрь ойида ватанига қайтмоқчи.


Лондонда “Сандэй таймс” газетасига берган интервьюсида Б.Бхутто ўзининг аввалига декабрь ойига қадар қайтмоқчи бўлганини, бироқ “халқ хоҳишига кўра” сентябрда қайтмоқчи эканини билдирди.

Покистон халқ партияси раиси Бхутто хоним парламент сайлови адолатли ўтиши таъминлаган тақдирдагина мамлакат президенти Парвез Мушарраф билан келишувга эришиши мумкинлигини таъкидлади.

Б.Бхуттонинг айтишича, ўтган ҳафтада Покистон Олий суди президент томонидан четлаштирилган суд раисини лавозимига тиклаганидан кейин мамлакатга қайтиш хавфсизроқ бўлиб қолган.
XS
SM
MD
LG