Линклар

Туркияда ўтган парламент сайловида ҳукмрон “Адолат ва тараққиёт” партияси ғалаба қилди.


Туркия оммавий ахборот воситалари исломий қадриятларга таянган “Адолат ва тараққиёт” партияси сайловчиларнинг 50 фоиздан зиёд овозини олгани ҳақида хабар қилмоқда.

Туркиянинг дунёвий Республикачи халқ партияси сайловчиларнинг 15 фоиз овозини олган бўлса, 14 фоиз фуқаро Миллатчилар ҳаракати партиясини қўллаб-қувватлаган.

Бошқа ҳеч бир партия парламентга кириш учун етарли бўлган 10 фоизлик тўсиқдан ошмади.

Сайловларда қатнашиш Туркияда мажбурий ҳисобланади.

Бир неча ой аввал мамлакатнинг дунёвий элитаси ҳамда қудратли армия мулозимлари бош вазир Ражаб Тойиб Эрдўғон томонидан мамлакат президентлигига кўрсатилган номзодни рад этганидан сўнг янги парламент сайлови белгиланганди.
XS
SM
MD
LG