Линклар

logo-print

“Толибон” жангарилари бир неча кун илгари гаровга олинган кореяликлар аҳволи яхши эканини маълум қилди.


Бироқ жангарилар уларни озод қилиш учун куч ишлатилиши гаровдагилар ҳаётига хавф туғдириши тўғрисида огоҳлантирди.

Айни пайтда жангарилар билан ўтказилаётган музокараларга маҳаллий оқсоқоллар воситачилик қилмоқда. Афғонистон ҳукумати кучлари эса Ғазна вилоятида беркинган жангариларни қуршовга олгани хабар қилинаётир.

Мамлакат ички ишлар вазири ўринбосари Абдул Ҳоди Холид музокаралар давом этаётгани, аммо жангарилар шу пайтгача аниқ талабларини илгари сурмаганини маълум қилди.
XS
SM
MD
LG