Линклар

Буюк Британия бош вазири Эронга қарши ҳарбий амалиётлар ўтказилиши эҳтимолдан холи эмаслигини таъкидлади.


Бироқ Гордон Браун Эронга қарши қабул қилинган санкциялар фойда келтиришига умид билдирди. Шунингдек, бош вазир Россиядан Андрей Луговойнинг экстрадициясини талаб қилди.

“Ҳозирги босқичда Россия расмийлари айбдорлиги аниқланган ўз фуқаросини экстрадиция қилиш мажбуриятини англаб етишини хоҳлаяпмиз”, - деди Гордон Браун.

Шу куннинг ўзида Москвада россиялик терговчилар ҳам матбуот анжумани ўтказди. Терговчилар Британияда Александр Литвиненко ўлими юзасидан ўтказилган терговни танқид қилиб, А.Луговойнинг экстрадициясини талаб қилиш ортида сиёсий мотивлар ётганини таъкидлади.
XS
SM
MD
LG