Линклар

Бағдоднинг Каррада туманидаги портлашларда 17 киши ҳалок бўлди, ўндан ортиқ фуқаро жароҳатланди.


Полициянинг билдиришича, жангарилар туманнинг турли ҳудудида иккита машинани портлатиб юборган.

Шунингдек, Ироқ расмийлари АҚШ ва ҳукумат кучлари биргаликда Бақуба шаҳрида ўтказган амалиётда 20га яқин жангари йўқ қилингани, 60дан ортиғи ҳибсга олинганини маълум қилди.

АҚШ қўмондонлиги эса Бағдодда йўл четига ўрнатилган бомба портлаши оқибатида америкалик бир аскар ҳалок бўлганини билдирди.
XS
SM
MD
LG