Линклар

logo-print

Туркия бош вазири ислоҳотларни давом эттириш ва демократик йўлдан оғмасликка ваъда берди.


Бош вазир Ражаб Тоййиб Эрдўғоннинг “Адолат ва тараққиёт” партияси муддатдан аввал ўтказилган парламент сайловида ғолиб чиққандан сўнг у шундай баёнот берди.

Эрдўғон Туркия Европа Иттифоқига аъзолиги томон интилишдан бир қадам ҳам чекинмаслигини таъкидлади.

“Адолат ва тараққиёт” партияси сайловда 46 фоиз овоз тўплаб, парламентдаги 550 ўриндан 340 тасини эгаллади. Республикачи халқ партияси 112 ўрин, Миллиятчилар ҳаракати партияси эса 71 та ўрин билан кифояланди. Шунингдек, Туркия парламентига яна 23 та мустақил депутат сайланди. Сайловда сайловчиларнинг 85 фоизи иштирок этди.
XS
SM
MD
LG