Линклар

Шошилинч хабар
29 март 2024, Тошкент вақти: 02:41

Ўзбекистон банклари Тожикистонда ўз филиалларини очиш ниятида


Қозоғистон ва Қирғизистон банклари Тожикистонда ўз филиалларини очиш учун ушбу мамлакат ҳукуматидан аллақачон рухсат олган. Ўзбекистон банклари ҳам бу давлатда ўз шахобчасига эга бўлиш ниятини билдирмоқда.

Бу ҳақда Тожикистон Миллий банки раиси Муродулло Алимардонов маълум қилди.

“Қўшни давлат билан табиий газ, электр энергияси олди-бердиси борлиги боис, Ўзбекистон банклари томонидан ўзаро ҳамкорликка оид киритилган таклифларни ҳам эътиборга олиш режалаштирилган. Бизнинг сиёсатимизда айирмачилик йўқ. Эшикларимиз барчага очиқ”, - деди М.Алимардонов.

У Тожикистон ҳукумати фуқаролар яшаш тарзини яхшилаш, тадбиркорликни ривожлантириш ниятида мамлакатда хорижий банклар фаолиятига йўл очиб бераётганини таъкилади.

“Биз билан ҳамкорлик қилиш ниятида бўлган хорижий банкларнинг асосий фаолияти мамлакатимизда тадбиркорликни ривожлантиришга қаратилади”, - деди М.Алимардонов.

Гарчи Тожикистон расмийлари тарбиркорлик, деҳқончилик, чорвачиликни ривожлантириш учун мамлакатда хорижий банклар фаолиятига кенг йўл берилганини айтаётган бўлса-да, бу банклар бераётган микрокредитлар ҳақиқий эгаларига етиб бормаётган кўринади.

Мустақил кузатувчи Камол Ғаффорий фикрича, Тожикистонда фаолият кўрсатаётган хорижий банклар ажратган кредитнинг қайтиши тўла кафолатланмагани деҳқонлар ва банклар ўртасида тўсиқ бўлиб турибди.

“Хорижий банклар Тожикистонда сармоя ётқизишдаги таваккалчилик даражаси катталиги боис, ўзлари берадиган қарзга 20 фоиздан ортиқ фоиз белгилайди. Албатта, бу уларга катта фойда келтиради. Аммо бу фоиз деҳқон ва чорвадор чўнтагига тўғри келмайди ва улар кредит олишга уринаётгани йўқ. Ҳозир аксарият қарз олувчилар тужжорлардир”, - деди Камол Ғаффорий.

Тожикистон Миллий банки маълумотларига кўра, жорий йилнинг олти ойи давомида аҳоли банклардан 437 миллион сомоний миқдорида микрокредит олган. Бу ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 202 миллион сомоний кўпроқдир.
XS
SM
MD
LG