Линклар

Қандаҳорда Жанубий Корея фуқаролари ўғирлаб кетилишига қарши норозилик намойиши бўлди.


Намойишчилар “Толибон” ҳаракатига қарши шиорлар айтиб, хориж фуқаролари, жумладан, аёлларни ўғирлаш ислом динига зид эканини таъкидлади.

Куни-кеча жангарилар гаровдагилар учун белгиланган ультиматум муддатини яна бир кунга узайтирганини билдирган эди. Жангарилар билан ўтказилаётган музокараларга маҳаллий оқсоқоллар воситачилик қилмоқда.

Шунингдек, “Толибон” бир ҳафта илгари ўғирлаб кетилган Германия фуқаросининг соғлиғи ёмонлашганини маълум қилди. Германиялик иккинчи шахснинг жасади якшанба куни топилган эди. Айни пайтда унинг ўлими сабаблари ўрганилмоқда.
XS
SM
MD
LG