Линклар

Ироқ бош вазири Нурий ал-Маликий Вашингтон ва Теҳронни Ироқдаги хавфсизликни қўллаб-қувватлашга чақирди.


Сешанба куни Бағдодда АҚШ ва Эрон расмийлари ўртасида Ироқдаги вазиятни барқарорлаштиришга қаратилган музокараларнинг иккинчи босқичи бошланди. Музокараларда АҚШ ва Эроннинг Ироқдаги элчилари иштирок этди.

АҚШнинг Ироқдаги элчиси Райан Крокер музокаралар чоғида Ироқдаги жангариларнинг Эрон томонидан қўллаб-қувватланиши борасида ташвиш билдирганини маълум қилди.

“Жангариларнинг бизга қарши ҳаракатларида Эроннинг ҳам иштироки борлигини исботловчи далилларни тақдим этдик. Бизда ҳибсда сақланаётган шахслар ҳам Эрон иштироки тўғрисида гапирмоқда. Шунингдек, бизда қўлга олинган қурол-яроғ каби ашёвий далиллар мавжуд”, - деди Райан Крокер.
XS
SM
MD
LG