Линклар

Ливияда қамоқдан озод этилган фаластинлик шифокор ва болгариялик беш ҳамшира Софияга етиб келди.


Ливиялик болаларга қасддан ОИТВ юқтирганликда айбланиб 8 йил қамоқда ўтирган тиббиёт ходимлари дарҳол Болгария президенти Георгий Парванов томонидан авф этилди.

Тиббиёт ходимлари Ливияда ўлим жазосига ҳукм қилинган, лекин бемор болаларнинг яқинлари бир миллион доллардан товон пули олишга рози бўлгандан сўнг Ливия Олий суди уларга тайинланган жазони бекор қилганди.

Европа комиссияси раҳбари Жозе Мануэл Баррозу тиббиёт ходимларининг озод этилиши эвазига ЕИ ва Ливия ўртасидаги ҳамкорликни ривожлантиришга келишиб олинганини маълум қилди.
XS
SM
MD
LG