Линклар

Буюк Британия ташқи ишлар вазири Дэвид Милибэнд Покистон раҳбарияти билан учрашди.


Исломободда бўлиб ўтган учрашувларда Покистоннинг мамлакатдаги радикал кайфиятли мусулмонларга нисбатан юритаётган сиёсати муҳокама этилди. Д.Милибэнд Покистон Британиянинг муҳим ҳамкори эканини таъкидлади.

Д.Милибэнднинг ташрифи Покистондаги сиёсий вазият кескинлашган пайтга тўғри келди. Мамлакат президенти Парвез Мушарраф ҳукумат кучлари Исломободдаги радикал мусулмонлар беркинган Қизил масжидни ишғол этгандан сўнг пасайган нуфузини қайта тиклашга уринмоқда.
XS
SM
MD
LG